Халқ билан мулоқот Тожикистонда ҳам йўлга қўйилди! Ҳозирча фақат Душанбеда

Article
Душанбе ҳокими Рустам Имомали халқ билан мулоқот қилиб, улардаги мавжуд муаммоларни ечими бўйича иш олиб бориш услубини йўлга қўйди. Тожикистон учун янгилик бўлган бу услуб барчани хурсанд қилмоқда. У ўз ўринбосарлари ва шаҳарнинг тўрт тумани раҳбарларига қатъий топшриқ бериб, шахсан уларни ишонч телефонлари олдида кун бўйи навбатчилик қилишларига буйруқ берди. Бу борада махсус навбатчилик рўйхати Душанбе ҳокимиятининг расмий сайти -  Dushanbe.tjда эълон қилинди.
 Ҳоким ўринбосарлари ва туман  раҳбарларининг навбатчилиги 28 февралгача давом этади. Бу тадбир орқали қишки мавсумда пойтахт фуқароларининг барча муаммоларини тезкорлик билан ечишни мақсад қилинган. Қўнғироқ бўлган заҳоти ишга киришилади. Муаммоларни ечиш учун раҳбарларнинг  шахсий жавобгарлиги белгиланган, дея хабар беради Asia-Plus ахборот агентлигига ҳокимиятдаги манбалари.
Шунингдек, янги ҳоким  «Барки точик» энергохолдинги раҳбарларига ҳам ҳудди шундай аснода топшириқ бериб, масъул ходимларнинг мунтазам ишонч телефонлари олдида бўлишларини таъминлашни ва муаммоларни ечими учун ишлашларини сўради. 

Биз Twitterда