Виталий Денисов: Агар Одилнинг Хитойда ишлари юришиб кетса, хурсанд бўламан!

Article

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Виталий Денисов Россия чемпионатининг иккинчи давраси бошланиши арафасида журналистларга интервью берди.

“Қишки трансферлар бошлангач, Ўзбекистон термасидаги  жамоадошингиз Одил Аҳмедов Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига ўтди. Бу трансфердан таажжубландингизми?” деган саволга Виталий шундай жавоб берди:

- Аввало, шуни айтишим керакки, мен олдиндан бу ҳақда бироз маълумотга эга эдим, шу сабабли таажжубланмадим. Мендан бу масала ҳақида изоҳ беришимни кўп сўрашмоқда. Одил билан яхши дўстмиз, лекин барибир бу масалага фикр билдиришни тўғри деб ўйламайман. Трансфер амалга ошдими, демак бу – унинг қарори. Агар Одилнинг янги жамоада ишлари юришиб кетса, бундан хурсанд бўламан!

- Сиз ҳам, ўзбекистонлик бўлганингиз учун Одил каби Хитойда легионер ҳисобланмайсиз. Сизга ҳам эрта-кеч Хитойдан таклиф тушиши мумкин. Қандай қабул қилган бўлардингиз буни?

- “Локомотив”даги фаолиятим даврида кўплаб жамоаларга “ўтказиб юборишди” мени. Бунақа нарса ҳақида аниқ бир гап айтиш учун аниқ таклиф ёки бирор жамоанинг жиддий қизиқиши бўлиши керак. Ўйлайманки, бундай қизиқиш бўладиган бўлса, журналистлар бу ҳақда мендан олдин хабар топишади!  

 

Манба: izvestia.ru


Биз Twitterда