Канада, АҚШ ва Мексика футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига биргаликда мезбонлик қилади

Article

КОНКАКАФ президенти Виктор Монтальянининг айтишича, Канада, АҚШ ва Мексика футбол мутасаддилари келгуси йили учрашиб, футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига биргаликда мезбонлик қилиш масаласини муҳокама қилишади. Бу ҳақда Mail.ru хабар қилади.

Ўз навбатида, ФИФА 2017 йил январь ойида жаҳон чемпионати финал қисми иштирокчилари сонини 32 дан 48 га ошириш масаласини кўриб чиқади.

Умумий мезбонлик учун талабнома юбориш эҳтимоли катта. Биз яхши тушунамизки, бир давлатнинг якка мезбонлик қилиши ўта мураккаб. Лекин, нима бўлганда ҳам, 2026 йилги жаҳон чемпионати КОНКАКАФга аъзо мамлакатларда ўтади деб, умид қиламиз, деди Монтальяни.


Биз Twitterда