Душанбеда ўзбек-тожик бокс кечасида тожикистонликларнинг қўли баланд келди

5 август куни Тожикистон пойтахти Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон боксчилари иштирокида катта бокс шоу дастури бўлиб ўтди. 

Vodiymedia.uz'нинг Тожикистон профессионал бокс федерациясидаги манбаси хабарига кўра, Тожикистон алоқа вазирлиги спорт мажмуасида бўлиб ўтган беллашувда Тожикистон ўзининг энг кучли боксчилари билан иштирок этди ва умумий ҳисобда ғалаба қозонди. 

Тожикистонлик Шерали Мамадалиев ярим ўрта вазн (66,678 кг)да 8 раундли рейтинг жангида ҳамюртимиз Мақсуд Джумаевни, Асрор Воҳидов эса ярим енгил вазн (55,338 кг)да 6 раундли рейтинг жангида Ҳумоюн Рустамовни ҳакамлар қарори билан мағлуб этишди. Яна бир боксчимиз, Алишер Хабибуллаев ўрта вазн (72,5 кг)да 6 раундли рейтинг жангида тожик боксчи Бахтиёр Мирзомуҳаммадни енгишга муваффақ бўлди. Умумий ғалаба тожикистонлик боксчилар томонида бўлди.


Биз Twitterда