Хайрулло Бозоров Наманганнинг юлдуз спортчилари билан учрашди

27 декабрь куни Наманган шаҳридаги “Шодиёна” мажмуасида бўлиб ўтган катта байрам тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг  Наманган вилоятининг истеъдодли спортчилари ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчилари ва йўлланмаси даъвогарлари билан Янги йил олди байрам учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Спорт соҳаси қадар мамлакатни, вилоятни дунёга тез танитадиган бошқа йўл йўқ. Муҳтарам Президентимизнинг “2019 йил Наманган йили бўлсин” деган сўзларига мос бўлишни мақсад қилган ҳолда олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасида, бошқа соҳалар каби спорт соҳасида ҳам ўтаётган йил Наманган спортчиларининг ҳам омад ва зафарлар йили бўлди. 
 
 
Вилоят спортчилари томонидан жорий йил мобайнида Республика ва халқаро миқёсидаги мусобақаларда 1009 та олтин, 951 та кумуш, 1512 та бронза – жами 3472 та медалларни қўлга киритилди. 
Жорий йилда 2018 йилга нисбатан халқаро миқёсдаги мусобақаларда олинган медаллар 168 тага, республика миқёсидаги мусобақаларда медаллар  572 тага кўпайган.
Наманганлик спортчиларнинг Токио олимпиадасида муваффақиятли иштирокини таъминлаш вилоятимизнинг ўз олдига қўйган бош мақсадларидан биридир. 
Вилоятимиз спортчиларидан 5 нафари ушбу Олимпиада лицензияларини қўлга киритиб улгуришди. Ҳозирда яна 12 нафар спортчимиз йўлланмалар учун курашни давом эттиришмоқда. 
Бугунги тадбирда вилоятимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда эришган юқори натижалари билан Наманганнинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, самарали хизматлари ҳамда 2019 йилда вилоят ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки учун 50 дан ортиқ спортчиларга вилоят ҳокимининг Ташаккурномаси ҳамда совғалари топширилди.
Юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмаси соҳиби Рустам Ассакаловга “Malibu” автомобили, мураббийи Равшан Рузуковга “Jentra” автомобили, Карате WKF бўйича Осиё чемпиони, Токио-2020 йўлланмаси даъвогари Баҳринисо Бабаевага “Spark” автомобили совға қилинди. 
 
 
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионлари, Осиё ўйинлари ғолиблари, жаҳон чемпионати совриндорлари Нилуфар Зокирова ва Дилноза Раҳматовага Наманган шаҳридан хонадон ажратиш сертификатлари топширилди.
Қолган спортчилар рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланишди.

Биз Twitterда