Ҳаж ва умра ибодатини бажарган 5 таниқли мусулмон футболчи

1. Поль Погба. "Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоасининг етакчи футболчиси. 23 ёшида у жаҳоннинг барча даврлардаги энг қимматбаҳо футболчисига айланди. «Ювентус» клубидан Погбанинг сотиб олиш учун «Манчестер Юнайтед» 105 млн. евро маблағ сарфлади. Ваҳоланки, футболчи 2012 йилда айнан манчестерликлар сафидан Туринга эркин агент сифатида келиб қўшилганди.
 
2. Эмануэль Адебайор. "Тоттэнхем" клуби ҳужумчиси исломни 2015 йилда қабул қилди. Унинг сўзларига кўра, Исломда ўзининг ҳаёт принциплари сифатида қабул қилган хислатларини топгани туфайли бу динни қабул қилган.
5 знаменитых футболистов-мусульман, отправившихся в хадж
 
3. Месут Озил. Германия терма жамоаси ва "Арсенал" ярим ҳимоячиси Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб ўтказган турнеси давомида умра ибодати амалларини бажарди. Шу билан бирга у турне давомида хайрли ишга қўл уриб 80 мингдан ошиқ суриялик қочқинлар жо олган Иорданиядаги “Заатари” лагеридагиларга ёрдам бериш учун ўтказилган хайрия учрашувида иштирок этди.
5 знаменитых футболистов-мусульман, отправившихся в хадж
 
4. Абу Диаби. Марселнинг “Олимпик” жамоасининг етакчи футболчиси Қуръонни чиройли қироат билан ўқиши ила машҳур. «Арсенал» билан 2013/14 ва 2014/15 йилги мавсумларда Англия кубоги соҳиби бўлган футболчи айни пайтда ўз ватанида муваффақият билан тўп сураётир.
5 знаменитых футболистов-мусульман, отправившихся в хадж
 
5. Николя Анелька. Франция терма жамоасининг таниқли футболчиси. "...Умуман олганда, исломни қабул қилганимдан сўнг ҳаётимда ҳеч нарсани ўзгартирмади. Чунки бунга қадар ҳам исломий асосда яшардим: ҳалоллик, поклик менинг шиорим эди. Мен ўзим ҳурмат қиладиган мусулмонлар билан қўшни яшаганим туфайли Рамазон ойида улар рўза тутишгани боис мен ҳам улардек бу ибодатни адо этардим».
5 знаменитых футболистов-мусульман, отправившихся в хадж

Islam-Today

Биз Twitterда