2016 йилнинг энг чиройли голи! (Видео)

Article

Малайзия чемпионатининг «Пулау Пинанг»жамоасида тўп сурувчи Моҳд Фоиз Субри Малайзия чемпионатида "Паханг" клубига қарши ўйинда урган голи билан Цюрихда ўтказилган ФИФА йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида 2016 йилнинг энг чиройли голи муаллифи сифатида эътироф этилди ва Франц Пушкаш номидаги мукофотнинг соҳибига айланди. Бу 29 ёшли футболчининг ўзига ҳам кутилмаган сюрприз бўлди чоғи, мукофотни олиш чоғида анча каловланиб қолди. Саҳнага чиқиб, анча пайт қўл телефонини кавлаган Моҳд охирида инглиз тилида ёзилган қоғозчасини аранг топиб, ярим бузуқ инглизча билан ташаккурларини изҳор эта олди.