Тошкентда "Қадимий ҳарбий соҳа китоблари" кўргазмаси иш бошлади

Article

Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг китоб музейида 2017 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигига бағишланган “Қадимий ҳарбий соҳа китоблари” кўргазмаси намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Миллий кутубхона сайти хабар қилади.

Экспозициянинг мақсади – кутубхона фойдаланувчилари, ташриф буюрувчилар ва меҳмонларни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фонди билан таништириш.

“Қадимий ҳарбий соҳа китоблари” кўргазмасида XVI – XIX асрларда Ғарб давлатларида илк матбаа усулида чоп этилган китоблар, маълумотномалар, қўлланмалар, луғатлар, асарлар, монографиялар намойиш этилмоқда. Кўргазманинг асосий қисмини француз, немис, лотин тилларидаги манбалар ташкил этмоқда. Шунингдек, кўргазмада I – XVII милодий асрларда яшаган машҳур Ғарб давлатлари саркардалари ҳамда ҳарбий соҳа бўйича йирик назариётчи олимларнинг асарлари алоҳида ўрин эгаллаган.


Биз Twitterда