"Оскар" мукофоти тақдимот маросими қандай ўтди?

Article
Америка киносанъати академияси томонидан 89-маротаба ўтказилаётган “Оскар” мукофотини топшириш маросими 26 февраль куни Лос-Анжелесдаги Dolby театрида бўлиб ўтди. Ҳар бир йўналишдан беш нафардан номзодлар кураш олиб боришди.  14 йўналиш бўйича мукофотга даъвогарлик қилган “Ла-Ла Ленд” фильми олтита статуэткани ўзиники қилиб олиб ўзига хос рекорд ўрнатди. Лекин шундай бўлсада, энг яхши фильм номига “Ой нури” драмаси сазовор бўлди.
Йилнинг энг яхши актёри номи учун асосий даъвогар сифатида Райан Гослинг ва Дензел Вашингтонлар эътироф этилганди. Лекин бу мукофот  Кейси Аффлек ("Денгиз бўйидаги Манчестер", Manchester by the Sea)ка насиб этди.
Мерил Стрип ("Флоренс Фостер Женкинс", Florence Foster Jenkins), Изабель Юппер ("У", Elle), Рут Негга ("Лавинг", Loving) каби юлдузларни доғда қолдирган Эмма Стоун ("Ла-Ла Ленд", La La Land) Энг яхши актрисага аталган Оскарни  Леонардо Ди Каприо қўлидан қабул қилиб олди.

Биз Twitterда