Леонид Якубович тирик!

Article

Россиялик машҳур телебошловчи, “Поле чудес” кўрсатувининг олиб борувчиси, “И вновь в эфире капиталшоу Поле чудес” деган сўзлари ҳар биримизнинг қулоғимизга ёд бўлиб кетган Леонид Якубовичнинг машинада авария бўлиш натижасида аҳволи ёмонлашгани ва вафот этгани ҳақида хабарлар Янги йил арафасида Рунетда урчиди. Ҳаттоки бошқа турли сабабларни ҳам келтиришди Якубовичнинг “ўлими” сабаби сифатида. Лекин, минг шукур, барчамиз учун суюкли Леонид Якубович тирик ва шов-шувлар уйдирмадан бошқа нарса эмас!

Бу нарса 2017 йил 1 январь куни Леонид Якубович барчани Янги йил билан қутлаб, шеър ўқиб бергани намойиш этилгандан кейин маълум бўлди. “Орқангиздан, олдингиздан чўқимасин Хўроз ҳеч” деган сатрлар билан якунланган бу шеъри унинг ихлосмандлари кўнглига ёруғлик олиб келди.