Леонардо да Винчининг 15 миллион евролик асари топилди

Article

Парижда Леонардо да Винчининг ижоди маҳсули бўлган, қиймати 15 миллион еврога тенг Авлиё Себастьян расмини тасодифан топишди деб хабар беради РИА Новости Telegraph манбасига асосланиб.

Хабар берилишича, нафақадаги бир француз доктори Tajan аукционлар уйига қатор расмларни олиб келади. Расмлар исми ошкор қилинишини хоҳламаган докторнинг отасига тегишли бўлган.

 Tajan эксперти Тадди Прат келтирилган 15 та расм орасида Авлиё Себастьяннинг расмини пайқаб қолади.

Мутахассислар хулосасига кўра, Леонардо да Винчи мўйқаламига оид бу расм  1482-1485 йилларда чизилган. 


Биз Twitterда