Ўзбекистонда Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилади. Бунинг учун 700 млн. доллар маблағ сарфланади

Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига навбатдаги Мурожаатномаси давом этмоқда.
Президент ўз Мурожаатномасида «Мақсадимиз — камбағалликни камайтириш, кам таъминланган аҳоли қатламини қисқартириш», дея айтиб ўтди.
 
 
"Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда кам таъминланган аҳоли сони 12-15 фоизни (4,5-5 млн киши) ташкил этади. Охирги 2 йил ичида ижтимоий нафақа олувчилар сони 1,3 баробарга кўпайди, нафақалар миқдори 2 баробарга ошди.
Лекин кам таъминланган аҳолига ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулини тўлаш ёки улар миқдорини ошириш орқали ушбу муаммо тўлиқ ечилмайди. Шунинг учун Жаҳон банки, БМТнинг Тараққиёт Дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бирга Ўзбекистонда Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилади. Бунинг учун 700 млн. доллар маблағ сарфланади" - деди Президент
 

Биз Twitterда