"Ғурумсарой" полигонида янги ётоқхона ва ошхона фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Наманган вилояти бўйлаб ўтказилаётган байрам тадбирлари доирасида Поп туманидаги “Ғурумсарой” полигонида янги ётоқхона ва ошхона тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
 
 
Юртимиз ҳимояси учун бел боғлаган асл ўғлонлар учун малака ва тажриба орттириш майдони бўлган “Ғурумсарой” полигонида ўтказилган тадбирда Наманган вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров ва Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Лутфулло Бузруков сўзга чиқдилар.
 
 
Фойдаланишга топширилган, 8,2 млрд сўм маблағ эвазига барпо этилган 150 ўринли ётоқхона ва 300 ўринли ошхона, шунингдек 3,6 млрд сўм сарфланиб қуриб битказилган автогараж ҳамда 1,1 миллиард сўм маблағ ҳисобидан тортилган янги электр тармоғи, жами 2019 йил давомида амалга оширилган 20,7 миллиард сўмлик қурилиш ишлари натижасида “Ғурумсарой” полигони дунё стандардларига тўла-тўкис жавоб берадиган дала-ўқув майдонига айланди.
 
 
 
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ўтган 2019 йил давомида “Ғурумсарой” полигонида Россия, Беларусь ҳамда Тожикистон ҳарбийлари билан биргаликда 3 та йирик тажриба ва малака алмашув билан боғлиқ амалий машғулотлар ўтказилди.

Биз Twitterда