Турли таҳдидларга қарши тура оладиган авлод ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди

Чортоқ туманида "Ёшларнинг экстремизм ва терроризм ғоялари таъсирига тушиб қолишининг олдини олишдаги долзарб масалалар" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда тумандаги барча МФЙ раислари, мактаб директорлари иштирокида ўтказилган тадбирда бугунги кунда Ислом дини ниқоби остида фаолият юритаётган юзлаб экстремистик ташкилотлар мавжуд экани, ёшларимизни уларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш устувор вазифа экани қайд этилди.
 
 
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимлиги вакили Иброҳимжон Сайдуллаев, турли таҳдидларга қарши тура оладиган, ўз маънавий куч-қудратини исботлашга қодир авлод тасодифан, ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаслигини, бунга мунтазам ва узлуксиз олиб бориладиган маънавий тарбия билангина эришиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди. 
Шунингдек, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, туман бош имоми Абдуғофур Фозиловларнинг маърузалари тингланди.
 

Биз Twitterда