Тошкентда "қора бозор" "қирол"лари қўлга олинди

Article
Ҳаммаси жуда тез юз берди. Март ойида Ўзбекистон “қора бозор”ларида АҚШ доллари кескин кўтарилиб кета бошлади. 14 март куни эса бу кўрсаткич 8 000 сўмга чиқаёзди. Саррофлар қўлларидаги валютани сотмасдан, долларга бўлган эҳтиёжни сунъий равишда оширдилар. Бунинг натижасида эса бозордага товарлар нархи ҳам кўтарилиб кетгани сир эмас.
16 март куни Тошкент прокуратураси вакиллари хорижий валюта билан ноқонуний савдо қилувчи саррофларни қўлга олиш бўйича махсус операцияни ўтказишди. Бу хабарни Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда ҳам тасдиқланди, деб ёзади 1ньюс.  Яқин кунларда пойтахт прокуратураси махсус операция ҳақида батафсил маълумот бериши кутилмоқда.

Биз Twitterда