Чортоқлик фуқаро, 87 грамм марихуана билан қўлга олинди

 
2018 йил 17 июль куни Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар давомида Чортоқ тумани Тупқайрағоч МФЙда яшовчи Қурбанов Ўрмонали Ахмедович исмли шахснинг яшаш хонадонида мавжуд сомонлар остидан оғирлиги 87 гр бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини қуритилган ҳолда сақлаётгани аниқланди. Тезкор тадбир вақтида фуқаро қўлга олинди,
Ҳозирда ушбу фуқарога нисбатан Чортоқ тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми а банди билан жиноят иши қўзғатилди ва терговга қадар текширув тадбирлари олиб бориляпти.

Биз Twitterда