Свердловск вилояти губернатори Наманганга келди

Россия Федерацияси Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Наманганга келди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Наманган халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камалов, вилоят ҳокими ўринбосарлари Фахриддин Маткаримов, Жамолиддин Алойдинов ва бошқа расмийлар кутиб олдилар. Миллий либосдаги қизлар Евгений Куйвашевга нон ва туз тортди.
 
 
 
Эртага бўладиган расмий учрашувлар доирасида Наманган вилояти ҳамда Свердловск вилояти ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича келишув имзоланади.
 
 
Наманган ва Свердловск вилоятлари ишбилармон доиралари вакиллари B2B учрашувлар бўлиб ўтади. Музокаралар якуни бўйича келишув ва шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.
Свердловск вилояти губернатори, Наманган давлат университетида ташкил этилган Урал давлат тиббиёт университети қўшма тиббиёт факультетига талабаликка қабул қилиш маросимида ҳам иштирок этади.
 
 
Ташриф кунлари Наманган шаҳрида вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси ташкил этилади.
 

Биз Twitterда