Свердловск вилояти губернатори Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Расмий ташриф билан Наманган вилоятига ташриф буюрган Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги Свердловск делегацияси аъзолари 26 ноябрь кунги ташриф дастурини Хотира хиёбонида жойлашган Мотамсаро она ҳайкалини зиёрат қилиш билан бошлашди.
 
 
Евгений Куйвашев Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Делегациянинг бошқа аъзолари ҳам ҳайкал пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.
 
 
Меҳмонлар Хотира хиёбонининг икки ёнида жойлашган Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ватандошларимизнинг исми-фамилиялари битилган зарҳал китоблар лавҳалари билан ҳам танишишди.
 

Биз Twitterда