Сайлов - юрт тинчлигининг муҳим омили

Жорий йил 22 декабрь куни  Парламентимизнинг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга сайлов ўтказилади. Шу муносабат билан жойларда тарғибот ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Янги Ўзбекистон янги сайловлар шиоридаги Сайлов -2019 сиёсий компанияси доирасидаги тадбир ва семинар-тренинглар барча ташкилот, муассаса ҳамда корхоналарда ташкил этилмоқда. Тадбирнинг моҳиятан бой бўлишида адлия идоралари мутахассислари, илмий тадқиқотчилар ва вилоят сайлов комиссияси аъзоларини жалб этилаётгани, албатта.
 
 
Ушбу сиёсий тадбирни тинч, хавфсиз шароитда ўтказиш ички ишлар идораларининг кўмаги ва ҳамкорлигида амалга оширилади. Шунга мувофиқ вилоят сайлов комиссиясининг ишчи таркиби “Юрт тинчлиги бебаҳо неъмат” мавзусида Сайлов-2019 тарғибот ойлигидаги ишлар юзасидан соҳа вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкиллади.  Унда Наманган вилоят ички ишлар бошқармасининг жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг шахсий таркиби раҳбар ва ходимлари, вилоят сайлов комиссияси, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сайлов куни, шунингдек, сайловолди тарғиботида мазкур соҳа вакилларининг сайъи-ҳаракати юқорилиги тадбирда алоҳида эътироф этилди. Мавзуга оид фикр мулоҳазалар ўртоқлашилди. Жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш бўйича ички ишлар органи ходимлари қизиқтирган саволларига мутахассислардан аниқ жавоб олдилар.
Тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Маҳмуджон Тошмирзаев иштирок этди.
 
Улуғбек Рўзиматов

Биз Twitterда