Наманган вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Article
Наманган вилоят ҳокимининг 2019 йил 3 июлдаги қарори билан, Инамов Фазлиддин Абдуолимович Вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Фазлиддин Инамов 1981 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1998-2004 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтида таҳсил олган. Менежмент мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга.
Меҳнат фаолиятини вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасида мутахассис сифатида бошлаган ва турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2011-2015 йилларда вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаган. 
У 2015-2017 йилларда Наманган вилояти ҳокимлигининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари котибиятида етакчи мутахассис ҳамда бош мутахассис бўлган. 
Инамов 2017 йилдан буён вилоят ҳокимлигининг тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Биз Twitterда