Наманган вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциясига янги раҳбар тайинланди

Article
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик саноат зоналарини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни 6-моддасига асосан Фаррух Махмуджонович Азимов вилоят ҳокимининг 2019 йил 12 ноябрдаги қарори билан Наманган вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Фаррух Азимов 1991 йилда Учқўрғон туманида туғилган. Наманган Давлат Университети инглиз тили филологи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 
Меҳнат фаолиятини 2016 йилдан Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Вилоят компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонасининг тармоқ администратори етакчи мутахассиси сифатида бошлаган ҳамда ҳозирги кунгача вилоят ҳокимлигида Ишлар бошкармаси Кадр инспектори, Инвестициялар бўйича бош бошқармаси ҳудудларни ривожлантириш лойиҳаларни амалга оширишни мониторинг қилиш ва ташкил қилиш жамлама бўлимига бош мутахассис, Инвестициялар бўйича бош бошқармаси Ахборот технологиялари ва ижтимоий соҳа, туризм ва хизмат соҳа лойиҳа инвестицияларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишни мониторинг қилиш ва ташкил қилиш бўйича бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
2019 йилдан ҳозирга қадар “Косонсой фарм” эркин иқтисодий зонаси хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш шўъбаси мудири лавозимида ишлаб келаётганди.

Биз Twitterда