Наманганда вилоят ҳокимининг журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан байрам учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Наманган шаҳридаги “Шодиёна” мажмуасида бўлиб ўтган катта байрам тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг  журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан Янги йил олди байрам учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Республика нашрларининг вилоят мухбирлари, вилоятимиз билан ҳамкорлик қилаётган хорижий ва республика ахборот манбалар вакиллари, вилоятдаги босма ва интернет нашрлар жамоалари, ижтимоий тармоқлардаги йирик каналлар ва гуруҳлар администраторлари иштирокида ўтказилган учрашувда матбуот ва сўз эркинлигининг вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги аҳамияти алоҳида қайд этилди.
 
 
Вилоятимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, аҳолига холис ва ҳаққоний ахборот етказиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, Наманганнинг ижтимоий-иқтисодий ютуқларини, янгиланиш жараёнларини кенг ёритиш борасидаги самарали меҳнати ҳамда 2019 йилда вилоят ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки учун қуйидаги журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаолларига вилоят ҳокимининг Ташаккурномаси ҳамда совғалари (комьютер жамланмаси) топширилди:
Ўғилой Болтабаева – “Ўзбекистон24” телеканали вилоят мухбири;
Ҳотам Мамадалиев – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фотомухбири;
Рамиз Бахтияров – “Спутник” ахборот агентлиги (Россия) Ўзбекистон мухбири;
Гулнора Отабоева – Наманган вилояти телеканали сиёсий шарҳловчиси;
Умида Қўшоқова – “Севимли” телеканали “Замон” информацион дастурининг вилоят бўйича мухбири;
Элмурод Эрматов – Kun.uz сайти мухбири; 
Азизбек Абдувалиев – Daryo.uz сайти мухбири;
Дилмурод Абдуллаев – Vodiymedia.uz сайти бош муҳаррири;
Абдуқаҳҳор Юлибоев – “Наманган ҳақиқати” газетаси алоқа, ахборотлаштириш ва дизайн бўлими раҳбари;
Алтынбек Байбулатов – “Наманганская правда” газетаси мухбири;
Исроил Юсупов – “Тараққиёт мезони” газетаси бош муҳаррири;
Орифжон Жўраев – “Наманган садоси” газетаси мухбири, блогер;
Мансуржон Ҳайдаров – “Ўзбекистон24” телеканали вилоят оператори;
Ғозиев Абдуллажон – вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари;
Мардонбек Эсонбоев – вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари; 
Сардорбек Болтабоев – вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари;
Зоҳида Кенжаева – Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари; 
Феруза Атаханова - "Правда востока" газетаси вилоят мухбири; 
Раҳимжон Агаликов – Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Она шаҳрим Наманган” гуруҳи администратори;
Дилмурод Собитов – Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Наманган! Доска обьявлений, все в Намангане!” гуруҳи администратори;
Музаффармирзо Абдураҳманов – “Наманганликлар” телеграм канали администратори;
Илҳомжон Қосимов – “Орзу ва ҳаёт” ижтимоий лойиҳаси раҳбари;
Фарҳод Умаралиев – “Навбаҳор мухлислари клуби” телеграм канали администратори, блогер;
Максим Семаев – “Водители Намангана” администратори;
Оқилхон Дадабоев – “Наманган24” телеграм канали администратори, блогер;
Оқилхон Тиллахонов – “Косонсойликлар” телеграм канали администратори;
Санжарбек Ҳамидов – “Саломатлик сабоқлари” телеграм канали администратори
 
 

Биз Twitterда