Наманганда ВАТАНПАРВАРЛИК фестивали ўтказилди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Наманганда “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида “Ватанпарварлик” фестивали ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Фестиваль Ислом Каримов ва Ғирвонсой кўчалари кесишмасидан “Уч фаввора” хиёбонига қадар бўлган масофада марафон билан бошланди. Унда 2500 мингга яқин иштирокчи қатнашди. Ўзбекистон байроғини кўтарган отлиқ миллий гвардия ҳарбийлари, енгил автомашиналар, спорт мотоцикллари ҳамда спорт автомашиналари (баггилар) марафон иштирокчиларига ҳамроҳлик қилишди.Марафон иштирокчилари уч йўналиш бўйича тақдирландилар.
 
 
“Уч фаввора” хиёбонида ташкил этилган замонавий ҳарбий техникалар намойиши йиғилганларда, айниқса ёшларда жуда катта қизиқиш уйғотди.
Катта экранларда намойиш этилган ҳарбий ватанпарварлик руҳида тайёрланган видеоролик, вилоят театри актёрлари томонидан буюк саркарда бобокалонларимиз Жалолиддин Мангуберди ва Амир Темур даври ҳарбий санъатининг жонлантирилгани ҳам йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Фестиваль доирасида ёшлар ўртасида викторина ҳам ўтказилиб, ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 

Биз Twitterда