Наманганда янги шифокорлар иш бошлади

Айни пайтда Наманган вилояти тиббиёт муассасаларида шифокорлар етишмайди. Аниқроғи, жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига 709 та врач ўрини бўш турганди. Куни кеча  мамлакатимиз тиббиёт олийгоҳларини тамомлаётган  врачларнинг дастлабки гуруҳи  етиб келди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институтини муваффақиятли тугаллаган йигит ва қизларни  тантанали кутиб олинди, эндиликда улар  Наманганда иш бошлайдилар.
       Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, яқин кунларда Тошкент тиббиёт академияси ва Андижон давлат тиббиёт институти кўп сонли битирувчилари ҳам вилоят тиббиёт масканларига ишга юборилади. Яъни, 145 нафар умумий амалиёт шифокори,  12 нафар магистр, клиник ординатурани тугатган 43 нафар мутахассис, 9 нафар стоматолог ва 40 нафар олий маълумотли ҳамширалар саломатлик посбонлари сафига қўшиладилар. Шу тариқа тизимдаги вакант ўринлар икки-уч йилда врачлар билан  тўлиқ қопланади.

Биз Twitterда