Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Хайитбаевич Бозаровнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади деб хабар бермоқда namangan.uz сайти.
Сизда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Наманган вилояти ҳокимига 3 хил усулда: ишонч телефонига қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки белгиланган вақтда ташриф буюриш орқали етказишингиз мумкин.
Ҳокимликнинг расмий веб-портали - hokim.namangan.uz веб-манзили орқали мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилинади.
Шунингдек, мурожаатларни вилоят ҳокимлигининг “1056” қисқа рақамли ёки (0371) 200-07-22 рақамли «Ишонч телефони» орқали амалга ошириш мумкин.
Виртуал қабулхона сайтида нафақат мурожаатлар жўнатиш, балки уларнинг бажарилишини кузатиб бориш имконияти ҳам яратилган.