Наманган – Чемпионлар қизлар юрти

Article

Наманганлик Мухлиса Абдумаликова, Умида Мирҳамидова, Маҳлиё Йўлдошевалар жорий йилнинг ноябрь ойида Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида ўтказилган кураш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида ўз вазн тоифасида олтин медалларни қўлга киритиб қайтишганди. 
Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят ҳамда шаҳар кенгашлари томонидан чемпион қизлар тарбияланаётган Наманган шаҳридаги якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган маънавий тадбирда спортчиларнинг бу ютуқлари яна бир бора эътироф этилди.

Тадбирда сўз олган “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши раиси О.Мақсудов чемпион қизларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлар экан, “Аёллар ва қизларни спортга янада кўпроқ жалб этиш миллат соғлиғи учун катта пойдевор экани”ни таъкидлади.

Партия Наманган шаҳар кенгаши раиси Р.Икрамов ёшлар ўртасида спортнинг тобора оммалашиб бораётганига, “Ёш адолатчилар” қаноти остига бирлашган ёшлар ўртасида ўтказилаётган спорт тадбирлари соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда катта аҳамият касб этаётганига урғу берди.