Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик - тинчлик гарови

22 ноябрь куни Наманган давлат университетида вилоят “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик” мавзусида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.
 
 
Тадбирда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Жамолиддин Алойдинов ҳам иштирок этди.
Ўзаро мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда Наманган шаҳридаги “Мирғойиб эшон” жоме масжиди имом ноиби Ҳусанхон Ибрагимов, вилоят Рус миллий маданий маркази раҳбари Андрей Володин, ҳамда вилоят тожик миллий маданий маркази раҳбари ўринбосари Шоҳида Даминовалар сўз олиб, вилоятда миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликнинг таъминланишида давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган эътиқод эркинлиги, тинчлик ва яқин қўшничиликка асосланган сиёсатнинг беқиёс ўрнига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
 
 
Учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, мулоқот чоғида кўтарилган масалалар юзасидан юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Биз Twitterда