"Юксалиш"да янги боғча ва оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди

Бугун, 28 декабрь куни Наманган шаҳрининг “Юксалиш” массивида янги қуриб битказилган замонавий болалар боғчаси ҳамда оилавий поликлиника тантанали тадбир билан халқ хизматига фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
1,5 гектар майдонда барпо этилган 46-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ва жиҳозлаш ишларига 16 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. 385 нафар болага мўлжалланган ушбу муассасада тарбияланувчилар учун алоҳида кутубхона, мусиқа ва жисмоний тарбия заллари, 2 та ёзги чўмилиш ҳавзаси, ўйингоҳлар, ёзги айвончалар мавжуд.
Кунлик 100 кишилик қатнов қувватига эга бўлган 15-оилавий поликлиникасида ўнга яқин тор соҳа мутахассислари ҳамда умумий амалиёт шифокорлари “Юксалиш” МФЙ ҳудудида яшовчиларга тиббий хизмат кўрсатади.
 
 
2 миллиард 114 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган поликлиника қурилишига 1 миллиард сўм республика бюджети маблағи йўналтирилган бўлса, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 114 миллион сўм сарфланди.

Биз Twitterда