Янги лойиҳалар аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманидаги “Учкўприк” маҳалласида 3-секторда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. 
Туман ИИБ бошлиғи Ғайратжон Раҳматуллаев бошчилигидаги ушбу секторда жами 67 миллиард сўмлик 88 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Уларнинг бир қисмини аллақачон амалга оширишга киришилган. 
 
 
Жумладан, “Учкўприк” маҳалласида Шайдулло Нуриддинов томонидан 4,5 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида ҳудудда маҳалла гузари, тикувчилик корхонаси, мини-стадион, спорт заллари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилади. 
“Бўстон” маҳалласида тадбиркор Шаҳноза Алиматова томонидан 1,5 миллиард сўмлик тикувчилик цехи, дорихона ва фитнес-клубни ўз ичига олган лойиҳа амалга оширилaди. Тадбиркор Қобилжон Аҳмедов эса шу маҳаллада 500 миллион сўм сарфланиб, оталар чойхонаси ва ҳаммом барпо этилмоқда. Келгусида улар қаторига болалар боғчаси қўшилиши ҳам режалаштирилган. 
Вилоят ҳокими мазкур лойиҳалар билан танишиб, уларни амалга оширишни жадаллаштириш, пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлашни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Янги объектлар ҳудудларда инфраструктурани яхшилаш, олдинлари мавжуд бўлмаган йўналишларни юзага келишига хизмат қилиши қайд этилди.

Биз Twitterда