Халқаро анжуман ўз ниҳоясига етди

Article
Пойтахтимизда "Ижтимоий инклюзия: болалар ижтимоий мослашувидаги янги ёндашувлар" мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА. 
"Sen yolg'iz emassan" республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ЮНИСЕФ ва ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда сенаторлар, депутатлар, олимлар, экспертлар, педагоглар, хорижлик мутахассислар иштирок этди. 
"Sen yolg'iz emassan" республика жамоатчилик болалар жамғармаси ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Л.Каримова-Тиллаева, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.Иноятов, соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Э.Боситхонова, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари К.Пиккат, ЮНИСЕФнинг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари С.Грауманн ва бошқалар Ўзбекистонда ёш авлод манфаатларини таъминлаш борасида салмоқли муваффақиятларга эришилаётганини таъкидлади. 
Анжуманда ижтимоий инклюзиянинг асосий йўналиш ва истиқболлари, алоҳида эҳтиёжли болаларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари, ижтимоий инклюзиянинг психологик асослари, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга оид масалалар атрофлича муҳокама этилди. 

Биз Twitterда