Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси этиб тасдиқланди

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
 
 
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши қарорига кўра шу пайтга қадар Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари – “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси лавозимида ишлаб келган Шавкат Жавлонов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига шу пайтга қадар Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Раҳмат Маматов республика маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси этиб тасдиқланди.
Шавкат Жавлонов энди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритади.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдулла Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Рустам Қосимов иштирок этди.

Биз Twitterда