Хайрулло Бозоров: Энди Наманганга кўчиб келадиган кўп бўлади!

Наманган шаҳрида “Namangan square” мажмуасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззақов, лойиҳа ҳамкор ташкилотлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
 
 
18 гектар майдонни ўз ичига олган ушбу замонавий шаҳарчанинг марказидан Фарғона водийсидаги илк икки осмонўпар бино ўрин олади. Таxминан 325 000 квадрат метр иш жойлари, турар жойлари ва чакана савдо майдончаларини 10 гектардан ортиқ парк майдонида ўзига хос ландшафт дизайн билан жойлаштириш режалаштирилган.
 
 
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Namangan square” лойиҳаси мукаммал меъморий ечимга эга бўлган замонавий шаҳарсозлик намунаси дея таъкидлади. “Энди Наманганга кўчиб келадиган кўп бўлади. Бу лойиҳа барчага, Юртимизга вилоятимизга барака келтирсин”, - деди вилоят раҳбари.
 
 
Шаҳарчада югуриш ва велосипед йўлларидан ташқари, турли спорт майдончарини ва республикамиз вилоятларидаги биринчи голф майдонини қуриш режалаштирилган. Илғор ”яшил” теxнологиялар “Namangan Square”ни энг экологик тоза манзилга айлантиради.
Тўрт йил давомида қурилиши мўлжалланган “Namangan Square” ҳудудида иккита баланд бинодан ташқари 1 минг 500 хонадондан иборат турар-жойлар, 3 боғча, мактаб, савдо марказлари барпо этилади.
 

Биз Twitterда