Брюсселда Тошкент метрополитенига бағишланган фотокўргазма намойиши бўлиб ўтди

«Юксалиш» Умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Европада сиёсий доиралар вакиллари, жамоат арбоблари билан учрашувлар ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик.
 
 
23 ноябрь куни Бельгияда, Брюссель матбуот клубида Европа халқаро алоқалар институти билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларга бағишланган муҳокамалар ўтказилди. Унда Европа парламенти аъзолари, сиёсат ва жамоат арбоблари, шунингдек етакчи тадқиқот марказлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
 
 
 
Тадбир доирасида таниқли фотограф Жон Рейнхарднинг Тошкент метрополитенига бағишланган фотокўргазмаси ҳам намойиш этилди. “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан жаноб Рейнхард 2020 йилда мамлакатимизга ташриф буюрадиган бўлди. Апрель-май ойларида юртдошларимиз нидерландиялик фоторассомнинг кўргазмасидан баҳраманд бўладилар.
 
 
 
 
 

Биз Twitterда