БААлик инвесторлар, Наманганда янги корхонани давлат рўйхатидан ўтказишди

 
Наманган вилоятида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони яна биттага кўпайди. Бугун Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида Бирлашган Араб Амирликларидан келган инвесторлар муассислигидаги "NAMANGAN PREMIUM INVESTMENTS" МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда ДХА вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар қилади.
Янги ташкил этилган хорижий корхона қурилиш фаолияти билан шуғулланиши режалаштирилган. Шаҳар давлат хизматлари марказида атиги 10 дақиқа ичида давлат рўйхатдан ўтказилган корхона муассислари, кўрсатилган бундай тезкор хизматдан хурсанд эканликларини баён қилдилар.

Биз Twitterда