Қарағандалик бизнесмен ўз қишлоғидаги  11 та кўп болалик оилага уй совға қилди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида  хайрли ишга қўл урилди. Агадир қишлоғидаги 11 та кўп болалик оилага уй топширилди. Уйларни йирик тадбиркор, шу қишлоқ фарзанди Нурлан Смагулов туҳфа этди.
 
 
Уй тўла жиҳозланган бўлиб, унинг янги соҳиблари калит билан кириб яшайверишади. Ҳар бир уйнинг рўпарасида ер майдони ва ёрдамчи бинолар мавжуд. У бемалол  уй хўжалигини ташкил этса бўлади.
Вилоятдаги ёрдамга муҳтож оилалар шу услубда тизимли равишда уй билан таъминланиши режалаштирилган. Жорий йилда 700 та оилага уй бериш кўзда тутилган бўлиб, уларнинг учдан бири юқоридаги шаклда, тадбиркорлар томонидан уй билан таъминланади.
 
 
 "Мустақилликнинг илк йилларида давлат тадбиркорларни оёққа туриб олишлари учун катта ёрдам берди. Энди эса уларнинг ижтимоий муаммоларни ечишда давлатга ёрдам берадиган пайтлари келди. Фарзандларимиз шундай саҳоватпеша инсонлардан ўрнак олиб улғайишлари лозим.  Айнан шу нарса "Туған жер" ғоясини асосий мазмунини ташкил этади” -  дея таъкидлади вилоят ҳокими Ерлан Кошанов.
У Смагулов раҳбарлигидаги "Астана Моторс" компаниясига кўп болалик оилаларга ёрдам бергани учун ташаккурини изҳор қилди.

Биз Twitterда