Қамбағал оилалар аъзолари "Ишга марҳамат" мономарказларида ўқитилади

Ўзбекистон президенти фармони билан «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади.
 
 
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ҳар бир ҳудудда тадбиркорликка ўқитиш курсларини ташкил этиш бўйича “йўл харита”сини ва мазкур курсларнинг битирувчиларига энг илғор лойиҳа учун грантлар ажратиш тартибини тасдиқлаш вазифаси юкланди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган 30 та коллеж базасида, шунингдек, Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида камида биттадан “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касбга тайёрлаш марказларини ташкил этиб, уларда, биринчи навбатда, ишсизлар ва камбағал оилалар аъзоларининг тадбиркорлик асослари бўйича ва касбга ўқитилишини таъминласин.
Худди шу каби мономарказлар ва касбга тайёрлаш марказлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг шаҳар ва туманларидаҳам босқичма-босқич ташкил этилиши таъминлансин.
 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда касбга ўқиш истагини билдирган ёлғиз ва кўп болали аёллар, ишсизлар, ёшлар учун кундалик ҳаётда эҳтиёж юқори бўлган соҳалар, хусусан тикувчилик, пазандалик, сартарошлик ва бошқа йўналишлар бўйича касбга ўргатиш курсларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда “Маҳалла гузарларида касбга ўқитиш дастури”ни ишлаб чиқиб, талабгорлар рўйхатини шакллантирсин.
Белгилансинки, касбга ўргатиш курслари доирасида ўқитилган ёлғиз ва кўп болали аёллар, ишсизлар ва ёшлар каби аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маблағ ажратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда:
бюджет маблағлари ҳисобидан илғор тадбиркорлик лойиҳаларига грантлар ажратиш тизимини йўлга қўйсин;
2020 йил 1 майга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Энг яхши касбга тайёрлаш ўқув дастури” бўйича нодавлат ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиб, унинг ғолибларига ўз ишини ташкил қилиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан грант ажратиш тартибини ишлаб чиқиладиган бўлди.
 

Биз Twitterда