"Ajlan & Bros" Holding Group Наманганга инвестиция киритмоқчи

 
Саудия Арабистонининг “Ajlan & Bros” Holding Group компанияси раиси шайх Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Ажлан бошчилигидаги делегация 14 июль куни Тошкент шаҳрига келди.
Ташрифни ташкиллаштирган Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси берган маълумотга кўра “Ajlan & Bros” араб эркакларининг кийимларини ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан бири бўлиб, мамлакат ичкарисида ва бошқа араб давлатларида 45 та филиал ва 200 та улгуржи савдо пунктларига эга.
“Ajlan & Bros” раҳбариятининг ташриф дастуридан Тошкент шаҳрида Вазирлар Маҳкамасида, Инвеститсия ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзтўқимачисаноат” уюшмаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси раҳбарияти, Андижон ва Наманган вилояти ҳокимлари ва бошқа потенциал шериклар билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.
Ташриф якунларига кўра аниқ инвестиция лойиҳалари ва мамлакатимиз мева-сабзавот маҳсулотларини Саудия Арабистони ва бошқа қўшни давлатларга экспорт қилиш бўйича келишувларга эришиш кутилмоқда.

Биз Twitterда