TIKA Хоразмга тиббий жиҳозлар тақдим этди

Article

Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) Хоразм вилоятидаги Онкологогия диспансери ҳамда Республика ихтисослаштирилган урология Маркази вилоят бўлимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун тиббий жиҳозлар тақдим этди деб хабар қилди Timeturk.

ТИКА томонидан Ўзбекистон бўйлаб амалга оширилаётган тиббиётни ривожлантириш лойиҳаларига яна бир саҳифа қўшилди. Хоразм вилоятидаги Онкологогия диспансери ҳамда Республика ихтисослаштирилган урология Маркази вилоят бўлимига замонавий тиббий жиҳозлар келтирилди.

Анқара тиббиёт университети урология клиникаси вакили доцент Йилмаз Арслан маҳаллий шифокорларга жиҳозлардан фойдаланиш бўйича маълумот бериш билан бирга, урология Маркази вилоят бўлимида амалга оширилган амалиётга кириб, ўзбек ҳамкасблари билан биргаликда келтирилган жиҳозларни амалда қўлланишида ҳам иштирок этди.

Келтирилган жиҳозлар юқоридаги шифо масканларида беморларни даволашга янада кенгроқ имкониятлар очиши таъкидланди.


Биз Twitterда