2020 йилда Наманган вилоятида 100 нафар ёш раҳбарлик лавозимига тайинланади

Наманганда ҳар бир вилоят ташкилоти ва бошқармаси ўз ҳажмидан келиб чиқиб, вилоят ва туманлар кесимида ёш раҳбар ёки раҳбар ўринбосарларини тайинлайди. Наманган вилояти бўйича 100 нафар ёшлар раҳбарлик лавозимига тайинланади. Бу ҳақда 6 январь куни Норин туманида Наманган ёшлари билан ўтказилган учрашув чоғида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров маълум қилди.
 
 
Тайинланган раҳбар ёшларнинг тажрибасини ошириш мақсадида, вилоят ҳокими билан туманлар ҳудудида аҳоли муаммоларини биргаликда ўрганиш ташкил этилади.
Вилоят ёш олимлари ҳамда иқтидорли талабаларини бирлаштирган “Янги ғоя” илмий платформаси ташкил қилиниб, ҳар бир олийгоҳда вилоят ҳокимининг вакили тайинланади. Ёшларнинг инновацион ғоялари сараланиб, ҳар чоракда вилоят ҳокимига тақдим этиб борилади.

Биз Twitterда