Наманганлик тадбиркорлар 782 миллиардлик сармоя билан 7 мингдан зиёд янги иш ўрни яратишмоқда

Наманганлик тадбиркорлар 782 миллиардлик сармоя билан 7 мингдан зиёд янги иш ўрни яратишмоқда. Бу ҳозиргача эълон қилинган, турли дастурлар, инвестицион келишувлар, йирик корхоналар ҳисобига эмас. 7000 иш ўрни бу бугунги янгилик. Ҳозиргача хабар берилган иш ўринларидан ташқари.
Наманганда янги ташкил этилаётган 20 та кичик саноат зонасида 229 та инвестицион лойиҳа амалга оширилади.
 
 
Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутатлари бу КСЗларни ташкил этиш бўйича 2020 йил 27 майда қарор қабул қилганди. Бир ҳафта ичида Наманган шаҳрида тўртта  - Машад, Юксалиш, Ёшлик маҳаллалари ҳамда “Узэлектротерм” АЖ ҳудудида, Косонсойда учта Гурмирон маҳалласи ва Тергачи, Намуна массивлари ҳудудида, Чустда учта Шўркент, Сабзавор ва Олмос массивлари ҳудудида, Попда иккита Миришкор ва Исковут маҳаллари ҳудудида, Тўрақўрғонда иккита собиқ аэродром ва Шоҳидон нурли массив маҳалласи ҳудудида, Уйчида иккита Юксалиш маҳалласининг 17- ва 27-контурларида, шунингдек Норинда Оқ олтин, Учқўрғонда Ёғду, Чортоқда Ойқирон, Янгиқўрғонда Қораполвон маҳалласида жами 182,1 гектар майдонда кичик саноат зоналари ташкил этилиб, тадбиркорлар бўлиб берилди.
 
 
Кеча якшанба куни тонгдан тунгача вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган тадбиркорлар билан учрашди. Наманган шаҳри ва туманларда ўз ишлаб чиқариш корхонасини барпо этаётган 229 та тадбиркор, бирма бир ўз лойиҳасини тақдим этди.
 
 
Буни Наманган дейдилар! Кичик тадбиркорлик бўйича бу ҳудуд нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда, МДҲда ягона. Бу исбот талаб қилмас аксиома.
Анвар Икрамов

Биз Twitterда