Ички туризм - Янгиқўрғон ва Бўстонлиқда 10 минг киши ишли бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ички туризмни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
 
 
Ҳисоб-китобларга кўра, бу соҳада 200 мингдан зиёд аҳолини иш билан таъминлаш мумкин. Шунингдек, туризмга хизмат қилувчи умумий овқатланиш, транспорт, чакана савдо каби йўлдош тармоқларда яна кўплаб иш жойлари ташкил этилади.
Бунинг учун ҳар бир ҳудудда имконият ҳам, саёҳатчилар диққатига сазовор жойлар ҳам етарли экани қайд этилди. Мисол учун, Янгиқўрғон туманида 16 та дам олиш масканини тиклаш ҳисобига 1 минг 500 нафар аҳолини, Бўстонлиқда 10 минг ўринга мўлжалланган кўчма дам олиш масканлари ташкил этиш орқали 8 мингга яқин кишини иш билан таъминлаш мумкин.
Қолаверса, Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги сайёҳлик имкониятларидан ҳам тўла фойдаланилмаяпти. Халқ орасида уларни билмайдиганлар, кўрмаганлар ҳали кўплиги, қайд этилди.
Маълумот учун шуни қўшимча қиламизки, Наманганда ўтган бир ҳафта давомида 75 та оилавий меҳмон уйи давлат рўйхатига олинди. Жумладан, Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан Янгиқўрғон туманидаги Нанай ҳудудида 59 та, Чустнинг Ғова ҳудудида 9 та ва Попнинг Чодак ҳудудида 7 та шундай ариза қабул қилинган.

Биз Twitterда