Дунё бойлари бир кунда 139 миллиард доллар йўқотишди

Коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига берадиган зарарли таъсири эҳтимоли туфайли, душанба кунги фонд бозорида дунёнинг энг бадавлат инсонлари 139 миллиард доллар йўқотдилар.
 
 
Бу Bloomberg рейтингидаги инсонларнинг  2016 йилнинг октябридан бери кузатилган энг катта йўқотишларидир.
LVMH компаниялари гуруҳунинг бош директори Бернар Арно ва Amazon раҳбари Жефф Безосларнинг ҳар бири 4,8 миллиард доллардан кўпроқ зарар кўрдилар. Zara хўжайини Амансио Отрега эса тўрт миллиард, Марк Цукерберг эса 3,48 миллиард доллар йўқотдилар. Кучли ўнликнинг қолган миллиардерлари камида 2,3 миллиард доллар маблағдан айрилдилар.

Биз Twitterда