Хитой компанияси Наманганда тикувчилик қийқимларидан ип-калава ишлаб чиқариш бўйича йирик корхона қуради

 
Хитой Халқ Республикасининг “HengBang Textile” компанияси Наманганда ип-калава ишлаб чиқариш бўйича йирик ноёб ишлаб чиқариш корхонаси қуради. Лойиҳа қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу корхонада республикамиздаги текстил корхоналарининг тикувчилик қийқимларидан ип-калава ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими ахборот хизмати раҳбари Дилмурод Жумабоев ўз Телеграм саҳифасида хабар берди.
16 ноябрь Наманган вилояти ҳокимлигида “HengBang Textile Central Asia” компанияси билан ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан инвестицион келишув имзоланди.
Тўғридан-тўғри Хитой инвестицияларини жалб этиш ҳисобига барпо этиладиган ушбу корхона учун “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 17,78 гектар ер майдони ажратилди. 2023 йилда тўла ишга тушиши режалаштирилаётган корхонанинг биринчи қисми 2020 йилнинг август ойида дастлабки маҳсулотни беришга бошлайди. Янги корхонада 300 дан зиёд иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўлалигича экспортга йўналтирилади.
 

Биз Twitterда