Андижон, Жиззах ва Сурхондарё ишбилармонлик муҳити ёмон ҳудудлар сифатида баҳоланди

Адлия вазирлиги ҳудудлардаги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳити рейтингини эълон қилди.
Рейтинг жами 29 та кўрсаткичлар (индикаторлар) асосида амалга оширилиб, шундан 25 таси тегишли идораларнинг статистик маълумотлари, қолган 4 таси 17 мингдан ортиқ тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида ҳисобланди.
 
 
Ишбилармонлик муҳитини баҳолаш мезонлари тўғридан-тўғри Ҳукумат қарорида кўрсатилган бўлиб, Савдо-саноат палатаси, бизнес-омбудсман, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа ташкилотлар билан келишилган.
Мазкур рейтинг синов тариқасида ишлаб чиқилган, яъни демо версияда. Ушбу демо рейтинг дастлабки натижаларига асосан кучли 5 талик қуйидаги ҳудудлардир:
1. Тошкент шаҳри
2. Навоий вилояти
3. Бухоро вилояти
4. Қорақалпоғистон Республикаси
5. Самарқанд вилояти.
Рейтингнинг қуйи поғонасидан Андижон, Жиззах, Сурхондарё вилоятлари ўрин эгаллаган. 
Умуман, агар сўровнома натижаларига қарайдиган бўлсак, тадбиркорларнинг давлат ташкилотларига ишончи пастлиги ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш масаласи асосий муаммолар сифатида кўрсатилган.

Биз Twitterда