McDonald's Хитойдаги бизнеси назорат пакетини сотди

Article

Citic ва Carlyle Group компаниялари консорциуми McDonald's корпорациясининг Чин ўлкасидаги бизнесининг 80 фоизини 2,08 млрд. долларга сотиб оляпти.

McDonald’s Corp компанияси Хитой ва Гонконгдаги бизнесининг 80 фозини сотмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Citic ва Carlyle Group компаниялари консорциуми баёнотига асосланиб хабар бермоқда.

Сотилаётган акциялар пакети 2,08 млрд. долларга баҳоланмоқда.Унинг 52 фоизи Citic компаниясига тегади, Carlyle Group эса унинг 28% га эгалик қилади. Америка корпорацияси эса эса ўзида 20% акцияни сафлаб қолади. Ҳамкорлик доирасида келгуси беш йил давомида Хитойнинг кичик шаҳарларида 1,5 мингдан ортиқ McDonald’s ресторанлари тармоқларини ташкил этиш кўзда тутилган. Концорциум 20 йил давомида франчайзинг асосида ҳамкорлик қилади.

McDonald’sнинг Хитойдаги асосий рақиби KFC ва Pizza Hut брендларининг фойдаланувчиси ҳисобланган Yum China Holdings Inc компанияси ҳисобланади. Бу холдинг Starbucks Corp. билан биргаликда мамлакатда беш йил давомида 3 мингта савдо нуқтасини очмоқчи. 


Биз Twitterда