Мақола топилди: 227 та

1.Наманганда «Трофи кубоги» старт олди

Наманганда Гандбол бўйича  Халқаро «Трофи кубоги» мусобақасининг Марказий Осиё саралаш босқичи старт олди.


2.Хотира – муқаддас: 16 декабрь – буюк мутафаккир Али Қушчи вафот этган кун

«Ўз даврининг Батлимуси» деб танилган Али Қушчи вафот этганига 542 йил тўлди. Улуғбек илмий мактабининг ёрқин намояндаларидан бири бўлган Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи 1474 йили Истанбулда вафот этган.


3.Тадбиркор – юрт таянчи

Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш кераклигини таъкидлади.

 


4.Ўзбекистон терма жамоаси – Trophy кубоги соҳиби!

Аввал хабар берилганидек, Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида давом этаётган гандбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида халқаро “Trophy cup” баҳслари якунланди.


5.179 киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 179 кишини Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.


6.Москвада бемор болаларга совға улашиб, Facebook қаҳрамонига айланган ўзбекистонлик Умар

Москвалик Ирина Фесенконинг шаҳар озиқ-овқат бозорида савдо қилувчи ўзбекистонлик йигит ҳақидаги ҳикояси сўнгги кунларда Facebook’нинг Ўзбекистон сегментида энг кўп тарқатилган ва энг кўп ўқилган хабарга айланди. «Дарё» Фесенко ҳикоя қилган ибратли воқеа таржимасини эътиборингизга ҳавола қилади.


7.Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли ишга тушади

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон лойиҳалаштирилаётган темир йўли Хитойни Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали Шарқий Европа билан боғлайди


8.Сурия муаммоси Астанада ҳал этилади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев Астанада Сурия бўйича музокараларни ўтказишга тайёрлигини ва бунинг барча шароитларни яратилишини таъкидлади. 


9.Туркия ердан, АҚШ коалицияси ҳаводан Ал-Бобни ишғол қилади

Туркия Суриянинг Ҳалаб вилоятидаги Ал-Боб шаҳрини ишғол қилиш учун АҚШ бошчигидаги коалициядан ҳаводан кўмак беришни сўради, деб хабар қилди Reuters.


10.Эрдоған: АҚШ бошчилигидаги коалиция террористларни қўллаб-қувватламоқда

Туркия Жумҳурияти президенти Режеп Тайип Эрдоған АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИД каби террорист гуруҳларни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида далиллари мавжуд эканини эълон қилди.


11.Одил Аҳмедов "Зенит"га ўтади

Ўтган ҳафта Россиянинг “Краснодар” клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг Хитой клубига трансфери ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалиб, кейинчалик улар ўз тасдиғини топмаганди.


12.Сурияда уруш тугади! Путин, браво!

Сўнгги йилларда Ўрта Шарқ ҳаётини зулматга айлантириб келаётган Суриядаги фуқаролар уруши ўз ниҳоясига етган кўринади. 


13.Нега Суриядаги тинчлик сулҳи учун Путинга браво, Эрдоғанга эмас?!

Суриядаги фуқаролар урушида сулҳ тузилди. Бу сўнгги кундаги энг асосий масала! 2011 йил баҳоридан бери Шом давлатида инсонлар бу кунни интизор бўлиб кутардилар.


14.Қонга беланган Истанбул: Янги йил кечасидаги терактда 39 киши ҳалок бўлди

Янги йил кечаси Истанбулдаги тунги клубда теракт содир этилди. Натижада 39 киши ҳалок бўлди.


15.Таниқли шоир ва журналист, истеъдодли таржимон Карим Баҳриев – 55 ёшда!

Қалами ўткир журналист, ҳар бир сатри инсонни тафаккурга чорлайдиган шоир, таржималари аслиятдан кўра кўпроқ ўзига тортадиган таржимон  Карим Баҳриев  эртага 55 ёшни қаршиламоқда.


Биз Twitterда