Жамият

Бандлик муаммосини ҳал этиш ечими: Ишсизларга янги ташкил этиладиган марказларда касб-ҳунар ўргатилади ва стипендия тўланади

Бандлик муаммосини ҳал этиш ечими: Ишсизларга янги ташкил этиладиган марказларда касб-ҳунар ўргатилади ва стипендия тўланади

Янги ўқув марказлари давлат таълим муассасалари ҳисобланиб, улар Меҳнат вазирлигига бўйсунади. Ишсиз фуқароларга 6 ой мобайнида энг кам иш ҳақи миқдорида стипендия тайинланади. Янги ўқув марказларда кўпи билан 1 йил давомида таълим олиш мумкин, энг узоқ стипендия олиб ўқиш даври — 6 ой.


Ўзбекистон Марказий банки раиси Муллажоновга Ҳожизодаев ўринбосар этиб тайинланди

Ўзбекистон Марказий банки раиси Муллажоновга Ҳожизодаев ўринбосар этиб тайинланди

«Трастбанк» бошқаруви раиси сифатида 2010 йилдан буён ишлаб келаётган Шерзод Ҳожизодаев Президент фармони билан Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди.


Ҳарбий пенсионерлар лицей ва коллежларга ишга қабул қилинади. Директорларга маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар бўйича ҳам ҳарбийлар ёрдам беришади

Ҳарбий пенсионерлар лицей ва коллежларга ишга қабул қилинади. Директорларга маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар бўйича ҳам ҳарбийлар ёрдам беришади

Пенсионерларни ишга қабул қилиш уларни ёшларни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш жараёнига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида амалга оширилади.  Пенсионерлар ҳарбий-академик лицейларнинг бўш директори лавозимларига, директор ўринбосарлари, ўқитувчилари, шунингдек, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бўш маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари  лавозимларида ишларшлари мумкин.


Ишдан олинган тўртлик тўрттага етди.  Раҳбарларни тайёрлашдаги янги тизим эса бунга чек қўяжак

Ишдан олинган тўртлик тўрттага етди.  Раҳбарларни тайёрлашдаги янги тизим эса бунга чек қўяжак

Охирги ойларда пайтларда давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифи чоғида ишдан олинган "тўртликлар" сони тўрттага етди. Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Чилонзор туманлари, Самарқанднинг  Булунғур ва Нуробод туманларида «тўртлик»лар айнан шундай ташрифлар чоғида лавозимлардан озод этилдилар.


Жанубий Кореяга ишга бориш учун ўтказилган, мунозараларга сабаб бўлиб, танқидга учраган тест синовлари бекор қилинди ва қайтадан ўтказиладиган бўлди

Жанубий Кореяга ишга бориш учун ўтказилган, мунозараларга сабаб бўлиб, танқидга учраган тест синовлари бекор қилинди ва қайтадан ўтказиладиган бўлди

Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёни қайтадан, янада юқори техник имкониятлар ва киберҳужумлардан муҳофаза этилган ҳолда, янгича мукаммаллаштирилган тартибда қайтадан ўтказилади.


Ўзбекистонда синовларсиз тан олинадиган хорижнинг 500 та энг яхши Олий ўқув юртлари рўйхати эълон қилинди. Унда Россиянинг 13 та, Қозоғистоннинг 3 олийгоҳлари мавжуд

Ўзбекистонда синовларсиз тан олинадиган хорижнинг 500 та энг яхши Олий ўқув юртлари рўйхати эълон қилинди. Унда Россиянинг 13 та, Қозоғистоннинг 3 олийгоҳлари мавжуд

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги “Хорижий давлатларда  таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорига ижроси юзасидан 12 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма фармойиши қабул қилинди.


Ўзбекистон буюртмаси бўлмиш Talgo-250 тезюрар поезди Санкт-Петербург портига келтирилди

Ўзбекистон буюртмаси бўлмиш Talgo-250 тезюрар поезди Санкт-Петербург портига келтирилди

Янги поездлар Тошкент-Бухоро юқори тезликдаги линиясида ҳаракатланади. Поезд қатнови бошлангандан кейин йўловчилар ва юкларни ташиш вақти тахминан 2 соатга, эксплуатацион харажатлар 30 фоизга қисқаради.


Сирдарёда битта хоким, ИИБнинг тўртта раҳбар ходими ишдан олинди. 6 та маҳалла раиси, 3 та коллеж директори вазифасидан озод этиладиган бўлди

Сирдарёда битта хоким, ИИБнинг тўртта раҳбар ходими ишдан олинди. 6 та маҳалла раиси, 3 та коллеж директори вазифасидан озод этиладиган бўлди

Сирдарё вилояти ҳокимлигида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ҳоким Ғофуржон Мирзаев олиб борган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари С. Самадов иштирок этди.


2017 йилнинг 1 июлидан эътиборан Қамчиқ довонидан юк машиналарининг ўтиши таъқиқланди

2017 йилнинг 1 июлидан эътиборан Қамчиқ довонидан юк машиналарининг ўтиши таъқиқланди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 11 апрелда қабул қилинган «А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор шуни кўзда тутади.  


Ислом Каримов номидаги Фонд грант танлови совриндорлари Европа ва АҚШда олий таҳсил оладилар

Ислом Каримов номидаги Фонд грант танлови совриндорлари Европа ва АҚШда олий таҳсил оладилар

Таълим гранти учун саралаш танловида Ўзбекистон олий ўқув юртларининг 300га яқин битирувчилари иштирок этдилар. Улардан 25 нафари танловнинг охирги босқичига ўтиб, IELTS тестларида иштирок этди. Энг кўп бал тўплаган номзодлар Европа ва АҚШда олий таълим муассасаларида магистрлик йўналишида таҳсил олиш имконига эга бўладилар.


Наманган вилоят ҳокимлигининг расмий сайти

Наманган вилоят ҳокимлигининг расмий сайти "очиқлик индекси" бўйича Тошкент шаҳридан сўнг иккинчи бўлди. Умумий рейтингда эса 7 та вазирлик сайтларини ортда қолдирди

Тошкент шаҳри энг кўп балл тўплаган ҳолда биринчи бўлди. Наманган вилоят ҳокимлигининг Namangan.uz расмий сайти эса иккинчи поғонадан жой олди. Умумий рейтингда эса Наманган бир қатор вазирлик ва қўмиталарга қарашли веб-ресурсларни ортда қолдириб, 17-ўриндан жой олди.


Шавкат Мирзиёев: Биз учун ҳар битта иш ўрни муҳим. Лоақал иккита одамни иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимда кўтаришга тайёрман

Шавкат Мирзиёев: Биз учун ҳар битта иш ўрни муҳим. Лоақал иккита одамни иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимда кўтаришга тайёрман

Биз учун ҳар битта иш ўрни муҳим. Лоақал иккита одамни иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимда кўтаришга тайёрман, деди Президентимиз. Чунки инсоннинг иш билан таъминланиши унинг оиласи фаровон бўлишига, эртасига, давлатга ишончи ошишига асос бўлади. 


Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Ислом Каримов руҳига Қуръон тиловат қилинди. Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда. Лойиҳага кўра, мақбара гранит ва мармар билан қопланади, нақшлар билан безатилади, Қуръон оятлари битилади. Зиёратчилар учун айвон, кексалар учун лифтлар бунёд этилади. 


Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Рустам Холматов Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди. Аввалги ўринбосар эса Дўстлик туманини бошқаради

Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Рустам Холматов Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди. Аввалги ўринбосар эса Дўстлик туманини бошқаради

Рустам Холматов 1995 -2003 йилларда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Чиноз тумани ҳокими, вилоят ҳокими биринчи ўринбосари бўлган. 2003 -2008 йилларда Қуйи Чирчиқ туманига раҳбарлик қилган. 2008-2013 йилларда Тошкент вилояти ҳокими бўлган.


Бир қатор вазирликлар ҳамда Наманган, Жиззах ва Тошкент вилояти иқтисодий соҳа раҳбар ва мутахассислари Чехияда малака ошириб қайтишди

Бир қатор вазирликлар ҳамда Наманган, Жиззах ва Тошкент вилояти иқтисодий соҳа раҳбар ва мутахассислари Чехияда малака ошириб қайтишди

Ўқув сафарининг асосий мақсади Чехия Республикасининг бюджет тизими, маҳаллий ҳукуматнинг бюджет соҳасидаги ваколатлари, ҳудудий ривожлантириш дастурлари, ҳудудларда ўрта муддатли бюджетни амалга ошириш, ривожлантириш дастурлари ва бюджет ўртасидаги боғлиқликлар, бюджет соҳасидаги мутахассисларни малакасини ошириш ва бошқа соҳалардаги тажрибасини ўрганишдан иборат.


Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 14 апрель куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. 


Ҳаж сафарига бориш тартиби қандай? Бу борада кимга ва қай тарзда мурожаат қилиш лозим?

Ҳаж сафарига бориш тартиби қандай? Бу борада кимга ва қай тарзда мурожаат қилиш лозим?

Муайян сабабларга кўра, фуқарода зиёратга бориш имкони бўлмаса, у янги ариза билан навбатини кейинги йилга суриши мумкин. Шу одам иккинчи йил ҳам зиёратга бориш имконини топа олмаса, унинг навбати бекор қилинади. Унинг ўрнига кейинги навбатда турган фуқаро зиёратга боради.


Шавкат Мирзиёев: Маҳалла халқ билан давлат ўртасида кўприк бўлиши керак

Шавкат Мирзиёев: Маҳалла халқ билан давлат ўртасида кўприк бўлиши керак

Шу ерда давлатимиз раҳбарига Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган намунавий маҳалла марказлари лойиҳалари ҳақида ахборот берилди. Таклиф этилаётган янги маҳалла марказлари лойиҳасида маҳалла раиси, котиб ва маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар бўлиши кўзда тутилган. Бу халқимизга хос ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат фазилатларини янада кучайтиришга хизмат қилади. 


Ўз ҳуқуқини билган панд емайди. Тадбикор ўзига етказилган маънавий зарарни мансабдор шахсдан ундириб олди

Ўз ҳуқуқини билган панд емайди. Тадбикор ўзига етказилган маънавий зарарни мансабдор шахсдан ундириб олди

У.Ҳабибуллаев ходими Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича қатнайдиган поездга корпоратив банк картаси орқали чипта олмоқчи бўлиб, Наманган темир йўл вокзалига мурожаат этганида, вокзал кассири Ю.Валиханова ва вокзал бошлиғи А.Аббасов томонидан корпоратив пластик карточкасига чипта сотиш асоссиз равишда рад этилганлиги аниқланди.


Мирзиёев Чилонзордаги саноат корхоналари, ижтимоий объектларга ташриф буюрди

Мирзиёев Чилонзордаги саноат корхоналари, ижтимоий объектларга ташриф буюрди

Жамиятнинг бўш турган бинолари негизида технопарк ташкил этилиб, 2017-2018 йилларда 10 инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар натижасида бу ерда касса ва терминал учун қоғозлар, трикотаж маҳсулотлари, гидравлика мойлари, пластик труба ва фитинглар, пропилен қоплар, мебель, акрил ва канцелярия товарлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 


Биз Twitterда