Жамият

Орол денгизининг қуриган туби ўрмонзорга айлантирилади

Орол денгизининг қуриган туби ўрмонзорга айлантирилади

Қум кўчкиларини мустаҳкамлаш, Оролнинг қуриган қисмидан ҳавога заҳарли аэрозол чанглари кўтарилишини камайтириш масалалари бизнинг эътиборимиз марказида бўлиши зарур. Шу мақсадда чўл шароитига чидамли ва озуқа ўсимликлари кўчатларини етиштириш бўйича Минтақавий марказ ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Олимларимиз берган маълумотларга кўра, 10-12 йил давомида денгизнинг қуриган қисмини дарахтзор ва бутазорларга айлантиришимиз мумкин. Бундан ташқари, янги унумдор яйловлар яратишга қурбимиз етади, бу чорвачиликни изчил ривожлантириш ва ўн минглаб одамларни иш билан таъминлаш имконини беради. Минтақавий марказ эса эҳтиёж катта бўлган мутахассислар тайёрлаш бўйича ўзига хос ноёб илмий-таълим базасига айланади


Олим Исаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Олим Исаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Шавкатжон Абдураззақов Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланиши муносабати билан шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилгани тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори депутатлар томонидан тасдиқланди. Шунингдек, Шавкатжон Абдураззақов ўз депутатлик ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида берган ёзма аризасига мувофиқ, унинг Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати ваколатлари муддатидан илгари тугатилишига қарор қилинди.


Италияликлар Наманганда 8,5 миллион долларлик эндокринология маркази қуришади

Италияликлар Наманганда 8,5 миллион долларлик эндокринология маркази қуришади

“Opera Srl” компанияси президенти Паоло Де Анжелис, эндокринология марказини қуриш учун вилоят ҳокимлиги томонидан ажратиб берилган ер майдони ҳамда унинг жойлашувидан мамнун эканликларини билдириб, яқин кунларда лойиҳани амалга оширишга киришишга тайёр эканликларини билдирди.


Зулайҳо Маҳкамова Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди

Зулайҳо Маҳкамова Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди

Бугун Тўрақўрғон туманида бўлиб ўтган туман фаоллари йиғилишида ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими бўлиб ишлаб келган Муродхўжаев Ғуломжон Собитхўжаевич бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди ва ўрнига Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Маҳкамова Зулайҳо Баҳриддиновна вилоят ҳокимининг қарори билан Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. Вилоят ҳокимининг ушбу қарори халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилди.  


№4. Қашқадарё вилояти тарихида ҳам илк аёл ҳоким

№4. Қашқадарё вилояти тарихида ҳам илк аёл ҳоким

Қашқадарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мустафаева Мақсуда Сайфуллаевна Қарши туманига ҳоким этиб тайинланди.


Асакага журналист ҳоким бўлди

Асакага журналист ҳоким бўлди

Бугун, 4 март куни Андижон вилояти, Асака туманида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва президент маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этди.


Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!

Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!

Жумладан, байрам тадбирларида жойларда ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил этилади. Китоб расталари, кўчма савдо дўконлари одамларга хизмат кўрсатади. Умумхалқ сайилларига маҳаллий фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари кенг жалб этилади.
Қолаверса, томошаларда циркчилар чиқишларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Бир томонда бахши-ю шоирлар, яна бир томонда таниқли ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистлари ижодидан баҳраманд бўласиз.


Ғайрат Бегалиевни Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда

Ғайрат Бегалиевни Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда

Ғайрат Бегалиевни Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда. Айни пайтда халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Қашқадарё вилояти ҳокими олиб бораётган сессияда ташкилий масала кўрилади.


Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Ўткир Жумаев бугунга қадар Бухоро шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Жумаев меҳнат фаолиятини 1997 йилда “Бухоросувқурилиш” акционерлик жамиятининг 37-сон кўчма механизациялашган колоннаси ишлаб чиқариш бўлими муҳандислигидан бошлаган.


Садбархон Мамитова Андижон вилояти Бўстон туманига ҳоким этиб тайинланди

Садбархон Мамитова Андижон вилояти Бўстон туманига ҳоким этиб тайинланди

Садбархон Неъматжонова Мамитова туманнинг янги раҳбари этиб тайинланган. Садбархон Мамитова 1966 йилда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида туғилган, 1982-1986 йилларда Наманган қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган, 1993 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.


Ҳарбий прокурорга икки нафар ўринбосар тайинланди

Ҳарбий прокурорга икки нафар ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорининг икки нафар ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда Ҳарбий прокуратура хабар бермоқда.


ИИВ тизимида 11та лавозим тайинлови амалга оширилди

ИИВ тизимида 11та лавозим тайинлови амалга оширилди

Ички ишлар вазирининг 29 февралдаги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан 11та лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.


Шайх Аҳмад Таййиб: Ҳаётимдаги энг катта орзуйим - Имом Бухорий ҳазратлари қабрини зиёрат қилдим

Шайх Аҳмад Таййиб: Ҳаётимдаги энг катта орзуйим - Имом Бухорий ҳазратлари қабрини зиёрат қилдим

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, мен ҳаётимдаги энг катта орзуларимдан бири бўлмиш Имом Бухорий ҳазратлари қабрини зиёрат қилиш ва унинг номи билан аталувчи халқаро илмий-тадқиқот маркази билан яқиндан танишишга муяссар бўлдим.
Мен Ўзбекистонга ушбу улуғ зотнинг илмий мероси, шахсиятини ўрганишга, шунингдек, бу муқаддас заминдан етишиб чиққан аҳли илмни, барча мусулмонларнинг имомлари ҳаёти ва илмий меросини ўрганишга бўлган катта эътибори учун ташаккур билдираман.


Ислом оламининг улуғ олимлари Самарқандда тўпландилар

Ислом оламининг улуғ олимлари Самарқандда тўпландилар

Ислом дини ривожида беқиёс ўрин эгаллайдиган Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган мазкур анжуманда муҳокама этиладиган мавзулар исломнинг асл моҳиятини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этиши, конференция якуни бўйича қабул қилинадиган ҳужжатлар эса ислом маданияти ва цивилизациясини янада тараққий эттиришга хизмат қилиши қайд этилди.


Талабаларга контрактни йилига тўрт маротаба тўлаш имконияти яратилди

Талабаларга контрактни йилига тўрт маротаба тўлаш имконияти яратилди

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.


Деҳқончилик қилмоқчи бўлган аҳолига ерлар тақсимлаб берилади

Деҳқончилик қилмоқчи бўлган аҳолига ерлар тақсимлаб берилади

Фармонга мувофиқ, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир туманда деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхатини шакллантиради.


ДХХ томонидан Янгиқўрғон туманида Қирғизистондан олиб ўтилган 4,6 кг наркотик модда ушланди

ДХХ томонидан Янгиқўрғон туманида Қирғизистондан олиб ўтилган 4,6 кг наркотик модда ушланди

2020 йил 8 февраль куни, ДХХ Чегара қўшинлари оператив ходимлари ҳамда ДХХ Наманган вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган амалиёт натижасида Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Қизил ёзи маҳалласининг чегара олди ҳудудлари орқали Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилган 4 кг 648 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси қўлга олинди.


Қамбағал оилалар аъзолари

Қамбағал оилалар аъзолари "Ишга марҳамат" мономарказларида ўқитилади

Президент Шавкат Мирзиёев «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади.


Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб Самарқандга ташриф буюрди

Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб Самарқандга ташриф буюрди

Самарқанд халқаро аэропортида юксак мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбари Усмонхон Алимов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов ва бошқа расмий кишилар кутиб олди.


Мактаб таълимидаги камчиликлар ўрганилди, устувор вазифалар белгиланди

Мактаб таълимидаги камчиликлар ўрганилди, устувор вазифалар белгиланди

Лекин бугун мактаблардаги 683 та физика, 897 та кимё, 901 та биология хонасида ўқув лабораториялар йўқ. 7 минг 807 та физика, 7 минг 776 та кимё ва 7 минг 770 та биология хонасининг жиҳозлари эскирган. 62 мингта синф хонаси замонавий ва янги ўқув жиҳозлари билан таъминланмаган, 7 мингта компьютер етишмайди.
Шунинг учун, мактаблардаги лабораторияларни замонавий жиҳозлаш ва улардаги дарслар кўламини ошириш талаб этилади.


Биз Twitterда