Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги Туркиядаги юртдошларимиз учун ёрдам кампаниясини бошлади!

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги айни пайтда Туркияда бўлган ҳам ночор аҳволга тушиб қолган ҳамюртларимиз учун ёрдам кампаниясини бошлади. Бунинг учун банкда махсус ҳисоб рақами очилди.
 
 
Консуллик мурожаатида шундай дейилади:
 
Қадрли юртдошлар!!!
Бугун барча коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида Туркияда бўлган ва ночор аҳволга тушиб қолган ҳамюртларимизга ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмоқда.
Туркиядаги бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига кўмак бериш учун AKBANK (T.A.Ş. ŞUBESİ MÜDÜRLÜĞÜ, Swift Code: AKBKTRIS)да қуйидаги ёрдам ҳисоб рақами очилди:
1. АҚШ долларидаги ҳисоб рақам - 78902-USD-396-NİSBETİYE/İSTANBUL,
IBAN: TR690004600396001000078902;
2. Турк лирасидаги ҳисоб рақам – 78901-TL-396-NİSBETİYE/İSTANBUL,
IBAN: TR480004600396888000078901.
Сиз ҳам бу эзгу ишда фаол қатнашиб, кўрсатилган ҳисоб рақамларига жисмоний ёки юридик шахс сифатида маблағ ўтказиш йўли билан ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.
Ватандошларимиз тақдирига бефарқ бўлмайсиз деган умиддамиз.
 
Ўзбекистон Республикасининг
Истанбул шаҳридаги
Бош консуллиги

Биз Twitterда