Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Қўчқоров: Элликка яқин турк ишбилармонлари октябрь бошида Тошкентга келяпти

 
Туркияга давом этаётган ташрифи чоғида Анқарада Туркия иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи билан учрашган Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, учрашувдан кейин матбуот вакиллари билан Ўзбекистон-Туркия муносабатларидаги янгиликларни баҳам кўрди:
 -“Турк Ҳаво йўллари” ширкати билан Тошкентга сафарлар сонини кўпайтириш борасида музокара ўтказдик. Самарқандга учишлар бошланади, яқин келажакда Туркиядан Бухоро ва Хивага ҳам тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
Турк ишбилармонлари билан кенг доирада кўришдик. Тошкент яқинида сут ва гўшт етиштириш комплекси қуриш, машинасозлик, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби лойиҳаларни муҳокама қилдик. Буларни ҳаётга тадбиқ этишни жойида ҳал этиш учун Элликка яқин турк ишбилармонлари октябрь бошида Тошкентга келяпти.

Биз Twitterда